Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги объектлар ва лойиҳаларни ишга тушириш маросимида нутқ сўзлади.

– Биз бугун ишга тушираётган барча лойиҳалар иқтисодий ўсишни таъминлаб, келажак авлодларимиз учун янги имкониятлар эшигини очади.   

Бундай жадал ҳаракатларимиз ва ташаббусларимиз билан биз янгича моделдаги замонавий энергетика тизимини, албатта, тўлиқ барпо этамиз.   

Мазкур лойиҳаларда фаол иштирок этаётган энергетика соҳаси вакилларига, барча ишчилар, муҳандислар ва хорижлик ҳамкорларимизга яна бир бор самимий миннатдорчилик билдираман, – деди давлатимиз раҳбари нутқининг якунида.   

Маросимда ҳамкор мамлакатлар энергетика вазирлари ва компаниялар раҳбарлари сўзга чиқди.   

Ўзбекистон Президенти рамзий дастакни босиб, 42 та энергетика объектини ишга туширди ва 21 та янги лойиҳа қурилишини бошлаб берди.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Рамзий дастак босилди: 42 та энергетика объекти ишга туширилди ва 21 та янги лойиҳа қурилиши бошланди