Тошкент шаҳрида "Эл-юрт умиди" жамғармаси вакиллари ҳамда Буюк Британиянинг "Queen Mary University of London" университети Халқаро талабалар қабули бўйича менежери Диана Банкс ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда жамғарма ижрочи директорининг ўринбосари в.б. Жавоҳир Аҳмедов мамлакатимизда кадрлар тайёрлаш тизимидаги ислоҳотлар, етакчи хорижий олий таълим муассасаларида ўқиш ва илмий-тадқиқот олиб бориш учун яратилаётган имкониятлар, шунингдек, "Queen Mary University of London" билан ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари ҳақида сўз юритди.

Учрашув якунида университет томонидан "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатлари учун 2025 йилдан бошлаб ўқиш харажатларига 20 фоизлик чегирма тақдим этилиши эълон қилинди. Ҳозирда мазкур университетда 22 нафар жамғарма стипендиати таҳсил олмоқда.

Томонлар, шунингдек, қуйидаги йўналишларда қисқа муддатли ва гибрид шаклдаги курсларни ташкил этиш бўйича келишиб олдилар:

— Дастурий муҳандислик ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш;  

— Сунъий интеллектни амалий қўллаш;  

— Киберхавфсизлик;  

— Маълумотлар базаси муҳандислиги;  

— Операцион тизимлар администратори;  

— Муҳандисликнинг бошқа замонавий йўналишлари.  

Шунингдек, университет профессорлари иштирокида Ўзбекистондаги талабалар ва давлат хизматчилари учун стажировка дастурларини ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда. Ушбу ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ёшлари учун университетда таълим олиш имкониятларига бағишланган вебинар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Маълумот учун: "Queen Mary University of London" 1882 йилда ташкил этилган бўлиб, Буюк Британиянинг қироличаси Мери Тек номи билан аталган. Университетда 23 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади, улардан 30 фоизини хорижлик талабалар ташкил этади. Университет Британияда хорижлик талабалар сони бўйича 2-ўринда, аэрокосмик муҳандислик соҳасида эса 1-ўринда туради. ҚС халқаро рейтингида 120-ўринни эгаллаган мазкур даргоҳ 9 нафар Нобел мукофоти совриндорларини етиштирган.

Томонлар учрашув якунида юқоридаги барча таклифларни ўз ичига олган икки томонлама қўшимча келишувни имзолашга келишиб олдилар.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Queen Mary University of London" ўзбекистонлик талабалар учун 20 фоизлик чегирма эълон қилди