Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги уруш ҳудудидаги фуқаролар рўйхатини Россияга юборади
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги айни пайт уруш ҳудудида қолиб кетган фуқароларни ватанга қайтариш бўйича Россия билан музокара олиб борилаётганини билдирди.
Идора ҳар бир сўров кўриб чиқилаётгани ва қайд этилаётганини таъкидлади.
– Кўриб чиқиш жараёни тугагач, тузилган рўйхат РФ томонига юборилади, – дейилган баёнотда. – ТИВ бу масала юзасидан Россия томони билан турли даражада доимий ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқ ва оммавий ахборот воситаларида Қозоғистон фуқароларининг кўплаб видео мурожаатлари тарқалганди. Лавҳаларда қозоғистонликлар қўриқлаш идораларида ишлаш ниқоби остида Россияга алданиб, кейин мажбуран Украина билан уруш ҳудудига юборилгани, таклиф рад этилган тақдирда қамоқ жазоси билан таҳдид қилингани ҳақида билдирилган.
С.Раҳимов, ЎзА