Қўшкўпирда электр тармоқлари янгиланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Хоразм ҳудудий филиали томонидан электр тармоқларини модернизация қилиш, истеъмолчиларни узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Қўшкўпир туманидаги 35/10 кВли «Ғалаба» подстанциясидан чиқувчи 10 кВли «Хосиён» ҳаво электр узатиш тармоғида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу жараёнда эски электр узатиш устунлари ўрнига янги темир-бетон устунлар ўрнатилмоқда, шунингдек, электр тармоғи ускуналари босқичма-босқич янгиланмоқда.
[gallery-30510]
Амалга оширилаётган ишлар натижасида Хосиён, Тагалак ва Кўназей маҳаллаларидаги аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг электр таъминотининг барқарорлиги ва ишончлилиги янада ошиши кутилмоқда.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА