Нукусда Тадбиркорлар куни муносабати билан Президентимизнинг фармони ва фармойишига кўра, кўплаб соҳаларда самарали фаолият юритаётган бир гуруҳ тадбиркорларга давлатимиз мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф.Эрманов йиғилганларни ажойиб сана билан табриклаб, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, бунинг самарасида кичик ва ўрта бизнесга яратиладиган янги имкониятлар борасида тўхталиб ўтди.

Таъкидланганидек, юртимизда бу соҳа иш ўрни, инвестиция, инновация, рақобат, қўшилган қиймат ва экспортни кўпайтиришга энг катта туртки бераётган йўналишга айланди. Сўнгги беш йилда кичик ва ўрта тадбиркорлар сони 2 карра кўпайди. Иқтисодиёт ҳажмининг ярмидан кўпи, саноат ва экспортнинг учдан бири шу соҳа вакиллари ҳиссасига тўғри келаяпти. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – бизнинг стратегик йўлимиз.

2021 йилдан буён давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб келмоқда. Ҳар йили 20 август юртимизда Тадбиркорлар куни сифатида нишонланмоқда. Ўз навбатида, ишбилармон доира вакиллари ҳам иқтисодиётимизнинг ҳақиқий таянчига айланмоқда.

Байрам арафасида мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётгани, ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани учун бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирланишди. 

Тақдирланганлар номидан Нукус шаҳридаги “Good Cafe” оилавий корхонаси раҳбари, “Шуҳрат” медали соҳибаси Моҳира Мамутова, Қонликўл туманидаги “Zamira Kazayakli” фермер хўжалиги бошлиғи, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳиби Зулфат Ешановлар сўзга чиқиб, қорақалпоғистонлик тадбиркорларга қаратаётган алоҳида эътибори учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

– 2018 йили ташкил этилган корхонамизда бугунги кунда 40 га яқин турдаги лак-бўёқ ишлаб чиқарилмоқда, – деди Нукус шаҳридаги “Nukus lak-bo‘yoqlari” масъулияти чекланган жамияти директори, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳиби Ҳожиакбар Ҳабибуллаев. –50 нафар ишчи, асосан, ёшлар доимий иш билан таъминланган. Яқин кунларда маҳсулотларимизни Қозоғистон Республикасига экспорт қилмоқчимиз.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонлик фаол тадбиркорлар ҳам муносиб тақдирланишди