“Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” автомобиль йўлининг Қораўзак тумани ҳудудидан ўтувчи қисмини асфальтлаш ишлари изчил олиб борилмоқда.

Ушбу таъмирлаш жараёнида 7 та махсус йўл қурилиш техникаси ва 16 нафар малакали ишчи-ходим сафарбар этилган. Мазкур ишлар мамлакатимизда йўл-транспорт инфратузилмасини янгилаш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш, шунингдек, ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва савдо алоқаларини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

***

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратура органлари томонидан “Камбағалликдан - фаровонлик сари” дастури доирасида аҳолини ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш умуман, халқнинг розилигига эришиш борасида ишлар тизимли амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, Шуманай туман прокурори М. Матчановга бириктирилган “Наврўз” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонлар аҳлининг тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишлари таъминланди. Уларнинг оилавий шароити ўрганилиб, моддий кўмак берилди. Ҳудуддаги учта хонадоннинг ижтимоий муамммолари ижобий ҳал этилди. Икки нафар хонадон аъзосига чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредит маблағи ажратилишига кўмаклашилди.

***

Тахтакўпир тумани А.Адилов овули фуқаролар йиғини ҳудудида “Kausar tegirmon” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий қиймати 878 минг АҚШ доллари миқдорида “Жунни қайта ишлаш” корхонаси ўз ишини бошлади.

Президентимизнинг топшириғига асосан, имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, ишга туширилган корхонада замонавий технологиялар ёрдамида жун хомашёси ювилиб, сараланиб ва прессланиб, ички ва ташқи бозорга етказиб берилади.

Лойиҳа доирасида 15 нафар маҳаллий фуқаро доимий иш ўрни билан таъминланди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистон Республикаси хабарлари – қисқа сатрларда