Қўқонда Наврўз байрами кенг нишонланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қўқон шаҳрида Наврўз байрами муносабати билан кенг кўламли халқ сайли ташкил этилди.
Ёшлар боғида маҳаллалар, таълим муассасалари ҳамда идора ва ташкилотлар томонидан ташкил этилган кўргазмаларда миллий қадриятлар, Наврўз шукуҳи ва баҳор таровати намоён этилди. Ҳунармандчилик кўргазмалари, миллий спорт мусобақалари ва китоб ярмаркаларига минглаб фуқаролар ва шаҳар меҳмонлари ташриф буюрди.
“Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!” шиори остида ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов иштирок этиб, ҳунармандчилик ва миллий таомлар кўргазмалари, театрлаштирилган дастурлар билан танишди.
Тадбир доирасида концерт дастури ташкил этилди. Унда санъаткорлар иштирокида куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
[gallery-28276]
Байрам тадбирлари иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлаб, Наврўзнинг файз ва тароватини яна бир бор намоён этди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА