Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қизлар форуми

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида ёш хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида “Қизлар форуми” бўлиб ўтди.

Республика бўйлаб минг нафарга яқин фаол қизлар, талабалар ва ёш мутахассисларни жамлаган ушбу тадбирни Ёшлар ишлари агентлиги директорнинг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттаханова очиб берди.

Икки кунлик форум доирасида қизларимиз ўз соҳасининг етук вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилади.

Форум давомида “Қизлар академияси”нинг янги касбга йўналтирилган курслари анонс қилиниб, “Қизлар овози” клуби фаолияти тақдимоти ўтказилди.  

[gallery-28112]

Интерактив учрашувлар, викторина ва кўргазмаларга бой форум якунида энг иқтидорли ҳамда ташаббускор қизлар муносиб тақдирланди.

Гулноза Бобоева,

Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА