Қизириқда ҳоким ўзгарди
Халқ депутатлари Қизириқ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди. Депутатлар Шерхон Алламуротов номзодини туман ҳокими лавозимига маъқуллаб, тегишли қарор қабул қилди.
Шерхон Алламуротов 1986 йил Жарқўрғон туманида туғилган. 2011 йил Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Подполковник ҳарбий унвонига эга. У ички ишлар органларида турли вазифаларда, хусусан, вилоят ички ишлар бошқармасида бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. Тайинловга қадар Қизириқ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.
Сессияда Сурхондарё вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов сўзга чиқди.
Холмўмин Маматрайимов,
ЎзА мухбири