Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси Актам Хаитов Австрия Фермерлар уюшмаси президенти, шунингдек Австрия Миллий кенгашининг Қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича қўмитаси раиси Г. Штрассер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда томонлар мамлакатимизда аграр соҳани ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ва кооперативларни қўллаб-қувватлаш бўйича Кенгаш тизимидаги ташкилотларнинг фаолияти юзасидан фикр алмашишди.

Ўзбекистонда фермерликни самарали ташкил этиш, агротехнологияларни жорий қилиш ва маҳсулот таннархини пасайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда Австриянинг қишлоқ хўжалиги соҳасида эришган ютуқлари, фермерлик тизими ва агро инновациялар борасидаги тажрибаси ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тарафлар агросаноат соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тажриба ва инновацион ёндашувларни ўзаро ўрганиш, Европа минтақасида қўлланилаётган илғор технологияларни юртимиз шароитига мослаштириш борасида амалий чоралар кўришга келишиб олдилар.

Келгусида инвестиция лойиҳалари, ўқув-семинарлар, қўшма тадқиқотлар ва ўзаро делегация алмашинуви орқали икки давлат ўртасидаги аграр ҳамкорлик янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қишлоқ хўжалигида Ўзбекистон–Австрия ҳамкорлиги янги босқичда