Қирғизистон ДМХҚ собиқ раҳбарига ҳукм ўқилди
Бишкекнинг Первомайский суди Қирғизистонда ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш иши бўйича ҳукм чиқарди.
Жараёнда республика Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДХМҚ) собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев ҳам иштирок этган. У яна етти нафар судланувчи билан бирга айбдор, деб топилиб, мол-мулки мусодара қилинган ҳолда тўрт йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бинобарин, суд уч йиллик шартли назорат тартиби жорий қилди. Шу боис судланувчилар жазони турмада ўтамайди.
Бундан ташқари жавобгарлар лавозимни суистеъмол қилиш айбловидан ҳам оқлангани ҳақида хабар берилган.
Ташиевнинг ҳимоя гуруҳи ҳукм устидан апелляция шикояти беришини эълон қилди. 10 февраль куни Президент Садир Жапаров фармони билан лавозимидан четлаштирилган ушбу собиқ юқори мартабали мулозим апрель ойи охирида давлат тўнтаришига уринишда айбланган.
С.Раҳимов, ЎзА