Қайси давлатлар демографик инқирозга дуч келмоқда? (+видео)
Жаҳон демографиясида жиддий ўзгаришлар юз бермоқда. Дунё мамлакатларида туғилиш даражаси пасайиши ва аҳоли қариши тобора долзарб муаммога айланмоқда. Бу жараён нафақат аҳоли сони, балки иқтисодиёт, меҳнат бозори ва пенсия тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Суҳбатимиз давомида дунё бўйлаб туғилиш даражаси пасайишига олиб келаётган асосий омиллар, энг оғир демографик вазиятга дуч келаётган мамлакатлар ва айни жараённинг иқтисодий ҳамда ижтимоий оқибати ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, демографик барқарорлик нимани англатиши, аҳоли камайиши ва қариши пенсия тизимига қандай таъсир қилиши, ўзгаришларга тайёр туриш учун қандай сиёсат юритиш зарурлиги мавзулари таҳлил қилинади.
Бундан ташқари Ўзбекистондаги демографик вазият, мамлакатимиз учун мазкур йўналишдаги мавжуд хавф, шунингдек эҳтимолий муаммоларнинг олдини олиш ва ўзгаришларга мослашиш бўйича қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида ҳам маълумот берилади.
Шундай муҳим саволларга жавоб олиш учун кўрсатувимизни “YouTube” орқали томоша қилинг.
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА