Қатардаги Эрон маблағларининг ярми қайтарилади (+видео)
Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Қатарда музлатилган 12 миллиард долларлик активларнинг 6 миллиард доллари мамлакатга қайтарилишини маълум қилди, деб хабар қилди Anadolu агентлиги
Президент матбуот хизматига кўра, Пезешкиён Қум шаҳрида Эрондаги юқори даражали руҳонийларидан бири Оятулло Шабирий Занжоний билан учрашув чоғида бу ҳақда маълумот берган.
Унинг айтишича, ишлаб чиқилган режага мувофиқ, Қатарда сақланаётган Эроннинг 12 миллиард долларлик музлатилган активларнинг ярми, яъни 6 миллиард доллари Эронга қайтарилади. Қолган 6 миллиард долларни ҳам қайтариш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.
Пезешкиён, шунингдек, АҚШ билан имзоланган ўзаро англашув меморандумини Эрон халқи учун муҳим ютуқ деб баҳолади. Унинг таъкидлашича, мазкур келишув доирасида Эрон нефтига нисбатан қўлланилган санкциялар бекор қилинган.
<iframe width="458" height="815" src="https://www.youtube.com/embed/dQjGIlYAGoY" title="Qatardagi Eron mablag‘larining yarmi qaytariladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА