Қалби яқин, ришталари мустаҳкам дўстлик
30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Наманган вилоятида истиқомат қилувчи рус, корейс, тожик ва қирғиз миллий маданий марказлари аъзоларининг эҳтиёжманд ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролари ҳолидан хабар олинди.
[gallery-3249]
Вилоят ҳокими ташаббуси билан ташкил этилган тадбир доирасида Наманган шаҳридаги “Дўстлик уйи”да “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси томонидан 300 нафар турли миллат вакилига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Алойдинов иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА