Қадринг баланд бўлсин, она тилим! (+видео)
21 октябрь – ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун. Ушбу сана муносабати билан Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги ихтисослаштирилган мактабда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ўқувчилар тил байрамига бағишланган турли саҳна кўринишларини намойиш этди.
Ўқувчилар ва устозлар куйлаган миллий қўшиқлар ёшлар қалбида тилимизга муҳаббатни янада кучайтирди, десак адашмаймиз.

Тадбирдан олинган таассуротлар туфайли ёшлар кўзида миллат тилига ҳурмат янада ошганини кўриш шу тилда мулоқот қиладиган ҳар бир кишида фахр туйғусини уйғотади. Ўқувчиларнинг ширин забонидан ёғилган ҳар бир сўзнинг ўзгача, ҳиссиётга бой талаффузи ушбу таълим даргоҳидаги ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг самарали меҳнатидан дарак берди.
Мамлакатимиз миқёсида, хусусан таълим муассасаларида бундай тадбирлар кўплаб ўтказилиши тилимиз тараққиётига ҳисса қўшиши табиий.
Дарвоқе, аниқ ва табиий фанларга ихтисослашган ушбу таълим маскани 672 ўринга мўлжалланган бўлиб, ўқувчиларга 60 дан ортиқ малакали педагог сабоқ бериб келмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/yXvRN3eETpE" title="Qadring baland boʻlsin, ona tilim!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Мусулмон Зиё, ЎзА