Қадимий Бухорода янги ҳаёт нафаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Кўҳна ва боқий Бухоро нафақат ўзининг бой тарихий мероси, балки бетакрор табиати билан дунё эътиборига тушган. Вилоятга ташриф буюраётган хорижий меҳмонлар сони йилдан-йилга ортиб бораётгани ҳам бунинг яққол исботидир. Сайёҳлар бу ерда қадимий обидалар билан бир қаторда, табиатнинг гўзал уйғониш манзараларидан ҳам баҳраманд бўлмоқда.
Шамолнинг майин эсиши, қуёшнинг заррин нурлари ҳамда чор-атрофдаги яшиллик, буларнинг барчаси ҳаёт давом этаётганидан дарак.
Бугунги Бухоро табиатида янги нафас уфурмоқда, оддийлик ва буюклик уйғунлашган. Ҳар бир ниҳолда келажак, ҳар бир меҳнатда эса барака мужассам. Бу манзаралар нафақат кўзга, балки қалбга ором бахш этади, инсонни табиат билан янада яқинлаштиради.
[gallery-28806]
Шу билан бирга, вилоятда изчил давом этаётган кенг кўламли шаҳарсозлик ва бунёдкорлик ишлари эътиборни ўзига жалб этади. Замонавий инфратузилмалар, янги йўллар, обод масканлар барпо этилиб, қадимий шаҳар янада кўркам ва қулай қиёфа касб этмоқда. Бу ўзгаришлар нафақат маҳаллий аҳоли, балки ташриф буюраётган меҳмонлар учун ҳам катта қулайликлар яратаётир.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА