Пушанов Акбар Нурлан ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Тоғ-кон комбайнларида қўлланиладиган Д6-22 турдаги қирқувчи тишнинг асосини прокатлаш усулида олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусида
Пушанов Акбар Нурлан ўғлининг 05.02.01 - “Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси” ихтисослиги бўйича “Тоғ-кон комбайнларида қўлланиладиган Д6-22 турдаги қирқувчи тишнинг асосини прокатлаш усулида олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Т.02.04 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 1 май куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100095, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси 2- уй. Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Тел.: (99871) 207-14-64
e-mail: tstu_info@tdtu.uz