Профессор Ҳамид Зиёев асари Туркияда турк тилида дунё юзини кўрди
Атоқли ўзбек тарихчиси Ҳамид Зиёевнинг (1923 — 2015) "Россиянинг Қозон, Астрахан, Сибир, Қрим, Кавказ ва Туркистонга тажовузи ҳамда ҳукмронлигига қарши курашлар (16-юзйилликнинг иккинчи ярми ва 20-юзйилликнинг боши)" теран асари Турк тарих жамияти томонидан нашр этилди.
Асарда тарихчилик илмида илк марта Россия империясининг туркий халқлар яшайдиган ҳудудлар, хусусан, Қозон ва Астрахан хонликлари, Сибир, Қрим, Кавказ ҳамда она юртимиз Туркистонни босиб олиш тарихи бирламчи манбалар асосида очиб берилган. Туркий халқларнинг босқин ва мустамлакачиликка қарши олиб борган озодлик курашлари ёритиб берилган. Тарихимизнинг энг оғриқли ва муҳим даврини чуқур ва ҳаққоний англашни истаган ҳар бир китобхон учун ушбу асар қимматли манба бўлиб хизмат қилади.
ЎзА