Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимизнинг АҚШга ташрифи хорижий нашрлар нигоҳида

Сўнгги кунларда халқаро оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига бўлган амалий ташрифини диққат билан кузатмоқда.

Экспертлар фикрича, мазкур ташриф Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини намоён этиб, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда. 

“Trend.az”: Мақолада ёзилишича, айни пайтда давлатимиз раҳбари АҚШ етакчиси Дональд Трампнинг таклифига биноан Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Вашингтон шаҳрида бўлиб турибди.

Таъкидланишича, Кенгашнинг биринчи саммити АҚШ Тинчлик институтида бўлиб ўтади ҳамда Ғазо секторини тиклаш, унга гуманитар ёрдам кўрсатиш, ушбу минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалаларига бағишланади.

“The Gulf Observer”: Мазкур нашр мақоласида Ўзбекистон Президентининг Вашингтонда америкалик тадбиркорлар, инвесторлар ва сиёсатчилар билан олиб борган музокаралари очиқ, конструктив руҳда бўлиб ўтганлиги қайд этилган. 

Муаллифнинг ёзишича, ушбу учрашувлар натижасида икки томонлама келишувлар имзоланган, инвестиция лойиҳалари бўйича муҳим келишувларга эришилган.

Turkic World: Халқаро кузатувчилар таҳлилларига кўра, бу ташриф икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янги даражага олиб чиқди ва Марказий Осиёдаги иқтисодий тараққиёт ҳамда сиёсий барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, нашр ушбу сафарни мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси ва ишончини оширадиган воқеа сифатида ҳам талқин қилмоқда.

Умуман олганда, олий даражадаги мулоқотлар сиёсий ишончни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, хавфсизлик ва барқарор тараққиёт масалаларида ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Энг муҳими, мазкур мулоқотлар ўзаро манфаатли шерикликни мустаҳкамлаш орқали халқлар фаровонлиги ва минтақавий барқарорликни таъминлашга қаратилган узоқ муддатли мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ф.Яхшибоева тайёрлади, 

ЎзА