“Президент совғалари” Наманганга етиб келди
Мамлакатимизда мактаб остонасига илк бор қадам қўядиган жажжи ўқувчилар учун бу унутилмас дамлар сифатида муҳрланиб қолади. Боиси, улар давлатимиз раҳбаридан совғаларни қабул қилган ҳолда илм сабоқларини бошлашади.
Наманган вилоятида янги – 2024/2025 ўқув йилида 718 та умумтаълим мактабига 61 минг 600 нафар бола 1-синфга илк бор қадам қўйиши кутилмоқда.


“Таъминот ва логистика хизмати” корхонаси томонидан 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” ҳудудлардаги ўқувчилар сонига мос равишда барча мактабларга тўлиқ етказилмоқда. Унинг таркибига портфел, дафтар, расм дафтари, акварел бўёқлари, рангли қоғоз, қаламдон, шарикли ручка, рангли қалам, оддий қалам, пластилин, елим, ўчирғич киради.
Эътироф этиш даркор, ҳар бир 1-синфга қабул қилинган ўқувчи adm.maktab.uz электрон тизимига киритиб борилмоқда. Бундан мақсад, болаларни ўз вақтида ва тўлиқ “Президент совғаси” билан таъминлашдир.


Оқилхон Дадабоев, ЎзА.