Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида иштирок этмоқда.

Янгиланган Конституциямизда Сенат билан Қонунчилик палатаси ваколатларидаги такрорий ҳолатлар бартараф этилиб, уларнинг ҳар бирига тегишли вазифалар аниқ кўрсатилди.

Сенат қонунларни муҳокама қилишда янгича механизмларни жорий этиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.  

Айниқса, қонун ижодкорлиги жараёнига маҳаллий кенгашларни кенг жалб этиш, ҳар бир қонун бўйича уларнинг фикрини олиш амалиётини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Ҳудудларнинг ўзига хос хусусият ва имкониятлари ҳисобга олинмаган қонунлар қуйи бўғинда самарали ишламаслиги боис, Давлатимиз раҳбари Қонунларни парламент қўмиталарида кўриб чиқишда вазирлик ва идоралар вакиллари билан эмас, балки маҳаллий кенгашлар депутатлари билан кўпроқ иш олиб борилса, адолатдан бўлишини таъкидлади.

Энг муҳими, қонунларда ҳудудий ва умумдавлат манфаатлари уйғун бўлишига эришиш лозим.

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Сенат олдида қандай долзарб вазифалар тургани юзасидан ўз фикрларини билдирди