Польша ташқи ишлар вазири билан учрашув
Варшава шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Польша ташқи ишлар вазири Збигнев Рау билан учрашди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон – Польша муносабатининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди.
Томонлар икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувининг 8-раунди самарали якунланганини мамнуният билан қайд этдилар. Мазкур тадбирни ўтказиш амалиётини давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Турли даража ва шаклда бўлиб ўтадиган қўшма тадбирлар жадвали бўйича фикр алмашилди.
Халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Музокара давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.