Полина Кудерметова Португалияда чемпион бўлмоқчи
Португалияда аёллар ўртасида теннис бўйича WTA125 таснифига кирувчи мусобақада ҳамюртимиз Полина Кудерметова иштирок этмоқда.
Мазкур турнирнинг саралаш баҳслари илк босқичида Полина мезбонлар вакили Кастро Беатризни ҳар иккала сетда бир ҳил 6:1 ҳисобида таслим этди. Энди теннисчимиз асосий тўрга йўлланма берувчи финал учрашувида хорватиялик Леа Бошковичга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Шунингдек, Полина Кудерметова халқаро мусобақанинг жуфтлик баҳсларида америкалик Уитни Осуигве билан тандем ҳосил қилди. Улар биринчи даврада нейтрал теннисчи Мирослава Медведева ҳамда португалиялик Милана Иванцив дуэти билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА