Полина Кудерметова муваффақиятли старт олди
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси — Полина Кудерметова ва Мария Тимофеева Испания ва Австрия давлатларида ўтаётган халқаро турнирларда иштирок этмоқда.
Жумладан, Полина Кудерметова Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб ўтаётган WTA125 тоифасидаги “Grand Prix Open” турнирининг илк босқичида мисрлик Маяр Шерифни 6:1, 7:5 ҳисобида таслим этди. Энди теннисчимиз соврин жамғармаси 115 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур мусобақанинг иккинчи даврасида франциялик Жессика Пончетга қарши кортга чиқадиган бўлди.
Австрияда ўтаётган “WTA 500” тоифасидаги мусобақанинг саралаш баҳслари финалида Мария германиялик Тамара Корпатшга қарши ўйин ўтказди. Афсуски, ушбу тўқнашувда Мария 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА