Эндиликда фуқаронинг иш ҳақлари ва иш стажларини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини тақдим этиш юзасидан расмий хат киритиш, фуқароларни архивларга юбориш ҳолларига барҳам берилади.

Мавжуд қонунчиликка мувофиқ, давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилиниши, бунда, пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлган чоғида ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизмати жорий этилиши белгиланган.

Архив маълумотлари талаб этилмасдан иш стажи ва иш ҳақи миқдори қандай аниқланади?  

“Ўзархив” агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиевнинг  маълум қилишича, 2005-2016 йиллар даври учун – жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлар, 2016-2018 йиллар даври учун – фуқароларнинг Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотлари,  2019 йил учун – фуқароларнинг иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотлари ҳамда  2020 йил 1 январдан кейинги давр учун – Ягона миллий меҳнат тизими Идоралараро дастурий аппарат комплексидаги мавжуд маълумотлар асосида  иш стажи ва иш ҳақи миқдори аниқланади.

Ушбу даврлар учун архив маълумотларидан фақат ахборот тизимларда зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда, ноаниқ маълумотлар мавжуд бўлганида Пенсия жамғармаси бўлимининг сўрови ёки фуқаронинг мурожаати асосида фойдаланиши мумкинлиги белгиланган.

Эндиликда, “Ўзархив” агентлиги тизимидаги архивлар фуқароларнинг иш ҳақи ва иш стажини ҳамда яроқсиз ҳолатга келган ёки йўқотилган меҳнат дафтарчасидаги ёзувларни тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини тақдим этишни қатъий равишда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал орқали кўрсатади.

Пенсия тайинлашда ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаганда, Пенсия жамғармаси бўлими томонидан тўғридан-тўғри Ягона порталда (arm.gov.uz) очилган шахсий кабинет орқали Идоралараро интеграциялашган платформа ёрдамида йўллаган сўрови асосида “my.archive.uz” дастури орқали QR-кодли архив маълумотномалари электрон шаклида тақдим этилади.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пенсия тайинлашда бир қанча ўзгаришлар амалга оширилади