Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг навбатдаги III Пленуми бўлиб ўтди.

Унда жорий йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар, эришилган ижобий натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилинди. Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Кун тартибидаги дастлабки масала бўйича партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Н. Қайипбергеновнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг дастлабки олти ойида жами 1 минг 286 тадбир ўтказилиб, уларга 28 минг 536 нафар фуқаро қамраб олинди. Хусусан, “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида 981 нафар хотин-қиз иштирокида 61 маротаба учрашув ўтказилди. “Бор меҳримиз сенга, болажон” акцияси жорий йилда 10 иш кунига узайтирилди. Натижада, унда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 716 нафар кўнгилли иштирок этди.

Ҳисобот даврида 103 та маҳалла ҳудудидаги 1 минг 541 та хонадон ва 98 та хўжалик юритувчи субъектга ташриф буюрилди. Ушбу учрашувлар давомида аҳолидан 128 та мурожаат келиб тушди. Улар бўйича мутасаддиларга 53 та депутатлик сўрови юборилди ва шундан 42 таси ижобий ҳал этилди. Бундан ташқари, 75 нафар мурожаат эгасига жойида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Ўтган давр мобайнида янгидан 16 та бошланғич партия ташкилоти тузилди.

Шунингдек, пленумда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Я. Абдуллаеванинг партия фракцияси аъзоларининг 6 ой давомида олиб борилган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан эса партиянинг Қораўзак тумани Кенгаши раиси Д. Хожанов, Қонликўл тумани Кенгаши раиси Н. Худайбергенова ва Шуманай тумани Кенгаши раиси М. Бегжановлар сўзга чиқди.
Пленум якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Партиянинг ярим йиллик фаолияти муҳокама қилинди