Партия сайловчиларни фаолликка чорлади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловларга янгича ғоя, янгича қарашлар билан қизғин ҳозирлик кўраётган сиёсий партияларнинг ҳар бири ўз олдига улкан мақсадлар қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловларга янгича ғоя, янгича қарашлар билан қизғин ҳозирлик кўраётган сиёсий партияларнинг ҳар бири ўз олдига улкан мақсадлар қўйган.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилояти кенгаши томонидан Навоий шаҳридаги Ёшлар хиёбонида “Ўзбекистон Либерал-демократик партияси — янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбири ҳам сайловга бағишланди.
Тадбирда партия сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари А. Алимов, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Солиев, Ўзбекистон Қаҳрамони, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ. Санақулов ҳамда партиянинг Навоий вилоятидаги барча фаоллари иштирок этди.
Ёшлар марказидан “Фарҳод” маданият саройига қадар веломарафон ўтказилиб, ғолиблар партия вилоят кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, имконияти чекланган фуқаролар иштирокида “Ногиронлик аравачалари” марафони ташкил этилди.

“Биргаликда биз кучмиз!” чақириқлари остидаги митинг “Фарҳод” маданият саройидан йўлга тушган партиянинг минглаб тарафдорлари иштирокида бошланди. Митинг қатнашчилари Ислом Каримов шоҳ кўчаси бўйлаб “Ўзбекистон Либерал-демократик партияси — юриш марафони”ни ташкил қилиб, Ёшлар хиёбонига бирдамлик завқи билан етиб келди.
Тантаналарда жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтиши таъкидланди. Мазкур сиёсий жараёнга партия ҳам жиддий тайёргарлик кўраётгани қайд этилди. Шунингдек, партия фаоллари, электорати бўлган таниқли тадбиркорлар, фермерлар, спортчилар ҳам сўзга чиқиб, партия амалий ишлар партияси эканини эътироф этди.
Тарғибот тадбири давомида республикамизда ном қозонган машҳур хонандалар ҳамда вилоятда кўзга кўринган таниқли эстрада хонандалари томонидан жонли ижрода қўшиқлар куйланди. Шунингдек, Сурхондарёда ўтказилган Халқаро бахшичилик фестивали ғолиби Бахтиёр бахшининг чиқиши санъатсевар навоийликларга ажойиб туҳфа бўлди. Партия логотипи туширилган улкан ҳаво шарининг осмонга кўтарилиши эса минг-минглаб Навоий халқини янада руҳлантирди.

