Параосиё ўйинларида медалларимиз сони 29 тага етди
"Аичи–Нагоя–2026" Параосиё ўйинларида Ўзбекистон пара енгил атлетика терма жамоаси медаллар шодасини тақдим этишда давом этмоқда.
Хусусан, пара енгил атлетика дастурининг бугунги баҳсларида аёллар ўртасида найза улоқтириш бўйича F12/13 классида Ёқутхон Холбекова муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, эркаклар ўртасида узунликка сакрашнинг T37/T38 классида Содиқжон Мамадиев, ядро улоқтиришнинг F12 классида эса Диёрбек Умаров бронза медаль билан тақдирланди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 29 тага етди. Ҳамюртларимиз ҳозирга қадар 6 та олтин, 13 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА