Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья 11-13 декабрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди.

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

Унда Ўзбекистон ва Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга қаратилган ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Парагвай етакчиси 12 декабрь куни Янги Ўзбекистон боғи, Тошкент шаҳрида қад ростлаган Олимпия шаҳарчаси ва Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюриб, мамлакатимизда кечаётган янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнлари билан бевосита танишди

Шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказилган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди.

[gallery-26714]

Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров  ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Абдулазиз РУСТАМОВ,

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Парагвай Республикаси Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди