Пара каноэчиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунида 4 та медалли бўлди
Шу кунларда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида пара каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.
Кеча мусобақанинг дастлабки куни доирасида ташкил этилган беллашувларда терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Муросасиз баҳсларда матонатли спортчиларимиздан Иродахон Рустамова (ВЛ2, 200м), Шаҳзода Мамадалиева (ВЛ3, 200м), Азизбек Абдулхабибов (КЛ2, 200м) олтин, Ойбек Йўлдошев (КЛ2, 200м) бронза медалларини қўлга киритди.
Айтиш лозим, тўрт кун давом этадиган қитъа биринчилигида 16 та мамлакат спортчилари ғолиблик йўлида кураш олиб бормоқда.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА