Мамлакатимизда паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар натижасида пара бадминтон спорт тури ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар орасида оммалашмоқда.

Юртимизнинг турли ҳудудларида пара бадминтон тўгараклари ташкил этилиб, унга аъзо бўлаётган ҳамюртларимиз сони ортмоқда.

Бунинг исботини айни кунларда пойтахтимизда ўтаётган пара бадминтон бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида кўришимиз мумкин. Илк маротаба ўтказилаётган чемпионатда жами 70 нафарга яқин пара бадминтончилар Ўзбекистон чемпионлиги учун рақобатлашмоқда. 

Қизиқарли ва кескин баҳсларга бой ўтган чемпионатда А.Исаев, З.Сотимбоев, Я.Отажонов, Д.Исроилов, Д.Нуруллоев, А.Раҳмедов, С.Қаҳрамонов, А.Тажетдинова, Е.Генжемуратова, Ш.Исмоилова, Р.Турғунбоева ҳамда К.Ҳамроқулова ўз йўналишларида олтин медалга эга чиқди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пара бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланди