Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқарилган автомобиллар мусодара қилинади
Қозоғистонда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан бошқарилган автомобилни мусодара қилиш амалиёти жорий қилиниши режалаштирилмоқда.
Қозоғистонда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан бошқарилган автомобилни мусодара қилиш амалиёти жорий қилиниши режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Марат Кожаев маълум қилди, дейилади “Tengrinews.kz” хабарида.
Вазир сўзларига кўра, мамлакатда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан автомобиль бошқариш ҳолатлари кўп учрамоқда. Ҳуқуқ органлари бу борада Беларусь ва Россия тажрибасини ўрганиб, амалиётга жорий қилмоқчи.