Ўзбекистоннинг ФИДЕ рейтингидаги мавқеи янада юксалди
Халқаро шахмат федерацияси Номзодлар турнири қизғин давом этаётган паллада ФИДEнинг 2026 йил апрель ойи учун тасдиқланган рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон шахматчилари учун энг қувончли ҳолат, “Top Federations Open” рўйхатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9-ўринга кўтарилишга муваффақ бўлди.

Шахматчилар рейтингида эса Нидерландия вакили Магнус Карлсен (2840) етакчилик қилаётган бўлса, кейинги поғоналарда АҚШ вакиллари Ҳикару Накамура (2810)ва Фабиана Каруана (2810) банд этган. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2780) кучли тўртликка якун ясаган.
Шунингдек, рейтингда Нодирбек Ёқуббоев(36-ўрин), Рустам Қосимжонов(48-ўрин) ва Шамсиддин Воҳидов(79-ўрин) номлари қайд этилган.
Ёш шахматчиларимиздан Муҳиддин Мадаминов ва Муҳаммадзоҳид Суяров ёшлар рейтингида, Афруза Ҳамдамова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Умида Омонова, Гулдона Каримова, Мадинабону Халилова, Нилуфар Имомқўзиева кабилар аёллар ҳамда қизлар рейтингида ТОП-100 таликка киритилгани мамлакатимиз шахматчилари халқаро майдонда ўз мавқеини тобора мустаҳкамлаб бораётганидан далолат, дейиш мумкин.
Т.Рўзиев,
ЎзА