Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари "ЖЧ-2026" ўйинларини бошқаради
Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси(ФИФА) жорий йилнинг 11 июнь - 19 июль кунлари АҚШ, Канада, Мексика давлатларида ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионатида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.
Эътиборли жиҳати, дунё футбол ишқибозлари эътибор марказида бўладиган мазкур чемпионатда ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи ҳам ўйинларни бошқариб боришда иштирок этади.
Хабарга кўра, ўзбекистонлик тажрибали футбол ҳакамлари Ильгиз Танташев ушбу йирик турнирда бош ҳакам сифатида иштирок этиши тасдиқланди. Шунингдек, ҳамюртларимиз Тимур Гайнуллин ҳамда Андрей Цапенко Жаҳон чемпионатида қанот ҳакамлари сифатида фаолият олиб бориши тасдиқланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА