Ўзбекистонда иқлим билан боғлиқ ёшлар форуми ўтказилади (+видео)
Бугун дунё бўйича экологияга оид турли кўринишдаги муаммолар хавфи ортиб бормоқда. Иқлим ўзгариши, атмосферанинг ифлосаниши, сув танқислиги, тупроқ шўрланиши, чўлланиш каби масалалар тобора кескинлашаётгани бу соҳага эътиборни янада кучайтиришни тақозо этади.
Чегара, сарҳад билмайдиган экомуаммолар Марказий Осиё давлатлари учун ҳам бегона эмас. Минтақада долзарб тус олаётган экологик хавф-хатарлар беш қўшни давлатнинг бу йўналишдаги ҳамкорлиги ва бирдамлигини синовдан ўтказмоқда. Шу маънода Остонада бўлиб ўтган экологик саммит, унда давлатимиз раҳбарининг чиқиши ва илгари сурган таклиф-ташаббуслари минтақа экологиясини муҳофаза қилишда долзарб аҳамиятга эга.
Бу борада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмаҳаматова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Депутат қайд этганидек, Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшиллик кўламини кенгайтириш, сувдан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, зарарли чиқиндиларни камайтириш каби бир қатор саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Минтақавий саммитда Президентимиз Ўзбекистоннинг амалий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда илгари сурган қатор ташаббуслари минтақа экологик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Биргина 2027 йилда мамлакатимизда иқлим билан боғлиқ ёшлар форумини ўтказиш таклифи ўткир муаммолар юзасидан ёшлар мулоқотини шакллантиришда муҳим платформа вазифасини бажаради.
Батафсил қуйидаги видеоҳаволада.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/NjMfYXlswas?si=etWYlOygKLz-OWi2" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳтарама Комилова,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА