Олий Мажлис Сенатига Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Юсуф ал-Утайбий ташриф буюрди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева билан учрашувда кейинги йилларда икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқот фаоллашгани, олий ва юқори даражадаги ўзаро ташрифлар мунтазам тус олгани қайд этилди. Ўзбекистон Президентининг Саудия Арабистонига давлат ташрифи, шунингдек, халқаро ва минтақавий саммитлар доирасидаги учрашувлар стратегик шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. 

Парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада фаоллаштириш, тажриба алмашиш ва ўзаро ташрифларни кенгайтириш муҳимлигига эътибор қаратилди. 

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик соҳасида амалий натижаларга эришилмоқда. Жумладан, инвестиция лойиҳалари портфели сезиларли даражада кенгайди. Энергетика соҳасида, хусусан, қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича йирик қўшма лойиҳалар амалга оширилаётир. 

Маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган қўшма тадбирлар, шунингдек, Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишда яратилаётган қулай шарт-шароитлар икки халқ ўртасидаги дўстликни мустаҳкамламоқда. 

Ўзбекистонда бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази ислом маданий меросини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Марказ билан илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқаро анжуманларни ўказишда ҳамкорликни кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар барча йўналишлар, шу жумладан, парламентлараро ҳамкорликда изчил ривожланаётгани мамнуният билан эътироф этилди. Томонлар  ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида бундан буён ҳам саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Н.Абдураимова,
ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Ўзаро манфаатли ҳамкорлик янада мустаҳкамланади