Айни кунларда Москва шаҳрида “Россия энергетика ҳафталиги – 2025” номли халқаро форум ўтказилмоқда.
Форумда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро экспертлар ҳамда етакчи энергетика компаниялари иштирок этмоқда.
Қайд этилганидек, ушбу ҳафталик жаҳон энергетика соҳасида нуфузли ва йирик платформалардан биридир.

Форум доирасида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россия Ҳукумати Раиси ўринбосари Александр Новак билан учрашди.
Суҳбат давомида нефть-газ ва электр энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва соҳадаги муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг яқинда бўлиб ўтган суҳбат чоғида стратегик шерикликни ривожлантириш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида томонлар мазкур йўналишда белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича келишувга эришди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА