Ўзбекистон делегациясининг Буюк Британияга расмий ташрифи доирасида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Лондонда етакчи молиявий институтлар ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган қатор музокара ва учрашувлар ўтказди.

Мулоқотлар давомида инфратузилмавий ва саноат соҳаларини ривожлантириш, экспортни молиялаштириш, энергетика ва “яшил” иқтисодиётга сармоя жалб этиш масалалари диққат марказида бўлди. Шунингдек, халқаро бозорларга молиявий воситаларни чиқариш ва муомалани йўлга қўйиш йўллари ҳам кўриб чиқилди. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш, янги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, айниқса республикамизнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ташриф доирасида вазир инвестиция-банк сектори, йирик молиявий гуруҳлар, тўғридан-тўғри сармоя жамғармалари ва халқаро экспорт-кредит агентликлари вакиллари билан ҳам учрашди. Томонлар интеграцияни чуқурлаштириш, савдо механизмини такомиллаштириш ва қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Дастур якунида ИССВ раҳбари “Янги Ўзбекистон - улкан имкониятларга эга йирик мамлакат” номли тақдимот шоусида қатнашди. Тадбирда юртимизда кечаётган ислоҳотлар, кузатилаётган ижобий ўзгаришлар хусусида маълумот берилиб, иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари намойиш қилинди.

Г.Сатторова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Британия молиявий институтлари шериклиги ривожланмоқда