Ўзбекистон ва Бельгия: савдо-иқтисодий, туризм, таълим, маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик фаол ривожланмоқда
“Ўзбекистон - Бельгия” ва “Бельгия - Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳларининг онлайн шаклда учрашуви бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Бельгия ўртасидаги алоқалар сўнгги йилларда изчил ривожланиб бораётгани таъкидланди.
Икки мамлакат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни кенгайтириш, ҳамкорлик бўйича гуруҳлар ва соҳавий қўмиталар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, мунтазам мулоқот ва ўзаро ташрифларни ташкил этиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида савдо-иқтисодий, туризм, таълим, маданий-гуманитар соҳаларида ҳамкорлик фаол ривожланаётгани таъкидланди.
Ўзаро ташрифлар доирасида эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлашда парламентларнинг ўрни муҳим экани алоҳида қайд этилди.
Учрашув якунлари бўйича парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштириш ва изчил давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Н.Абдураимова,
ЎзА