Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги тарихий алоқалар кўп асрларга бориб тақалади. Айнан шу ришталар дипломатик ва иқтисодий муносабатлар учун мустаҳкам пойдевор яратган.

Туркия мамлакатимиз мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олган ва дипломатик алоқа ўрнатган. Дастлабки даврлардаёқ кўп қиррали ҳамкорлик шаклланиб, дипломатик алмашинув имкони яратилган.

Истанбул шаҳрида бош консул лавозимида фаолият олиб борган Аброр Ғуломов ўзининг “Истанбул дафтари” китобида шундай ёзади:

Президент Режеп Таййип Эрдоған давлатимиз раҳбарининг 2017 йилнинг октябр ойидаги Туркияга ташрифи чоғида Анқарада Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Ориповнинг “Ўзбекистон Ватаним маним” шеъридан парча ўқиб, давомли олқишга сазовор бўлганди. 2018 йил апрель ойи охирида эса мамлакатимизга ташрифи доирасида Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларига мурожаатини Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг “Ўзбегим” қасидаси туркча таржимасидан парча ўқиш билан бошлаган.

Бу мисоллар Туркия ва Ўзбекистон раҳбарларининг маданий алмашинув орқали дипломатик алоқани мустаҳкамлашга қаратилган мислсиз саъй-ҳаракатига яққол далилдир.

Ўзбекистон – Туркия муносабатларини илм-фан ва таълим соҳаларидан айро тасаввур этиб бўлмайди.

Икки давлат университетлари ўртасидаги тўғридан-тўғри шериклик кун сайин ривожланмоқда. Айни пайт техника ва муҳандислик соҳасидаги фанларни ривожлантиришга, ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энергетика, машинасозлик, архитектура ва қурилиш, тўқимачилик ва кимё саноати технологиялари, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармацевтика ҳам устувор йўналишлар сирасига киради.

Масалан, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Истанбулнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзолаган. Самарқанд давлат университетида Туркия маданияти маркази очилган, яна бир қатор турк университетлари билан талабалар учун ёзги мактаблар ташкил этилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия муносабат сезиларли даражада илиқлашгани олий даражадаги ташриф ва келишувларда акс этмоқда. Режеп Таййип Эрдоғаннинг 2022 йилда Ўзбекистонга ташрифи якунида савдо, сармоя, таълим ва технология соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган кўплаб шартномалар имзоланди.

Таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда академик салоҳиятни ошириш ва инновацион ёндашувни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Биринчи навбатда талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўйиш ўзаро тажрибани бойитади. Ушбу дастурлар бир-бири маданияти, тилини ўрганиш ва академик ҳамкорлик ўрнатиш имконини беради. Бир семестр ёки ўқув йилини чет элда ўтказиш орқали талаба дунёқарашини кенгайтиради, қимматли қўшимча маълумотга эга бўлади, дўстлар орттиради.

Маданий алмашинув ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик бўйича жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифаларга тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон ва Туркиянинг бой мероси, анъаналарини намойиш этувчи қўшма маданий тадбирлар – фестиваль, кўргазмалар ташкил этиш ҳар икки мамлакат мусиқа, рақс, санъат, гастрономия туризми, вакиллари, ҳунармандлари, ижрочилари, маданият ихлосмандлари фикр ва тажриба алмашиши учун табиий платформа вазифасини ўтайди.

Туризм инфратузилмасига сармоя киритиш сайёҳлик тажрибасини ошириши, туризм барқарор ривожланишини қўллаб-қувватлайди. Маданий обидаларга кириш имкониятини яхшилаш, туристлар учун қулайлик яратиш, зарур хизматлар мавжудлигини таъминлаш ташриф буюрувчилар сонини ошириши баробарида иқтисодий ўсишни рағбатлантиради.

Бир сўз билан айтганда, Туркия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги улкан салоҳиятга эга. Таълимга сармоя киритишни давом эттириш, маданий алмашинув кўламини кенгайтириш ва интеллектуал қизиқишни ривожлантириш орқали иккала халқ янада ёрқин, ўзаро боғиқ дунёга йўл очиши мумкин.

                                                                    Маржона Абдураҳмонова,

                                        ЎзДЖТУ Журналистика факультети талабаси,

                                                                                                              ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркия ҳамкорлиги кенгаймоқда