Ўзбекистон ташқи сиёсати: 35 йиллик тараққиёт солномаси
Бугун Ўзбекистон нафақат ўзининг бой тарихи ва маданий мероси, балки тинчликсевар ва очиқ ташқи сиёсати, фаол дипломатик ташаббуслари билан ҳам жаҳон ҳамжамияти эътиборида. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакатимиз нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиб, дунёнинг турли давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Кейинги йилларда эса Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда очиқлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка асосланган ёндашуви унинг халқаро майдондаги мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлади. Қуйида диёримизнинг халқаро майдондаги энг муҳим ютуқ ва натижаларини йиллар кесимида кўришингиз мумкин.
1991 йил

28 сентябрь – юртимизда шоир, мутафаккир, жаҳон адабиётининг етук сиймоларидан бири Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги кенг нишонланди. Шунингдек, пойтахтимизда Алишер Навоий номидаги миллий боғ ташкил этилди ва шоирга салобатли ҳайкал ўрнатилди.
21 декабрь – Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон ва Туркманистон етакчилари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ташкилотини тузиш тўғрисидаги битимнинг Баённомасига имзо чекишди ҳамда ушбу давлатлар тузилмага таъсисчи мақомида аъзо бўлишди.
1992 йил

30 январь – Европа Хавфсизлик ва ҳамкорлик Кенгаши (EХҲК) бўйича Прагада бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирларининг мажлисида Ўзбекистон ушбу халқаро ташкилотга қабул қилинди.
2 март – Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлди. Шу куни диёримизнинг давлат байроғи Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида илк бор кўтарилди.
10 март – Брюсселда Шимолий Атлантика Ҳамкорлик Кенгаши (ШАҲК)нинг фавқулодда мажлисида ўлкамиз ушбу ташкилот аъзолигига қабул қилинди.
30 апрель – Ўзбекистон Республикаси Европа тикланиш ва тараққиёт банки аъзоси бўлди.
13 июль – Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотига аъзо бўлди.
1 сентябрь – Ўзбекистон Халқаро Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо бўлди.
1993 йил

Сентябрь ойида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 101-сессиясида расман тан олинди ва ХОҚ аъзолигига қабул қилинди.
Ўзбекистон Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) аъзолигига қабул қилинди.
26 октябрь – Мамлакатимиз ЮНЕСКО ташкилотига аъзо бўлди.
1994 йил

1 сентябрь – Бонн шаҳрида (ГФР) Ўзбекистон Республикасининг Европа минтақасидаги биринчи элчихонаси очилди.
Норвегиянинг Лиллихаммер стадионида 17-қишки Олимпиадада ҳамюртимиз Лина Черязова фристайл бўйича Олимпиада чемпиони бўлди.
19 декабрь – Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасининг БМТ Халқаро болалар жамғармаси – ЮНИСEФга аъзо бўлиб киришини назарда тутувчи Битим имзоланди.
1995 йил

16 январь – Ўзбекистон Словения Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
18 январь – Ўзбекистон Сербия Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
6 февраль – Ўзбекистон Хорватия Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
7 сентябрь – Ўзбекистон Камбоджа Қироллиги билан дипломатик муносабат ўрнатди.
2 октябрь – Ўзбекистон Озарбайжон Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
6 октябрь – Ўзбекистон Руминия ва Сенегал давлатлари билан дипломатик муносабат ўрнатди.
27 октябрь – Ўзбекистон Арманистон Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
1996 йил

16 апрель – Германиянинг Гамбург шаҳрида профессионал бокс тарихида биринчи бор юртимиз вакили – тошкентлик спортчи Артур Григорян жаҳон чемпиони бўлди.
15 июль – Ўзбекистон Эфиопия Федератив Демократик Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
1997 йил

25 август – 2 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” I халқаро мусиқа фестивали ўтказилди. Унда 31 давлатдан мусиқий жамоалар ва ижодкорлар иштирок этди.
19 октябрь – Бухоро шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди.
20 октябрь – Хива шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланди.
1998 йил

22 май – Ўзбек алпинистларидан биринчи бўлиб Рустам Ражабов Эверест чўққисини забт этиб, у ерда ўлкамиз байроғини ўрнатди.
31 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.
1999 йил

6 январь – Мамлакатимизда “Ибн Сино” жамоат фонди ташкил этилди.
1-2 май кунлари Тошкентда кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионати ўтказилди. Унда дунёнинг 48 та мамлакатидан спортчилар қатнашди. Бухоролик Акобир Қурбонов, Камол Муродов ва бошка ўзбек курашчилари дастлабки жаҳон чемпионлари бўлишди.
2000 йил

Спортчимиз Муҳаммадқодир Абдуллаев Сиднейдаги ёзги Олимпиада ўйинларида мустақил Ўзбекистон тарихида бокс бўйича биринчи олтин медални қўлга киритди.
2001 йил

15 июнь – Шанхай шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Хитой ва Тожикистон давлатлари раҳбарлари томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) тузилиши ҳақида Декларация имзоланди.
Финляндияда ўтказилган ЮНЕСКОнинг 25-сессиясида Самарқанд “Маданиятлар кесишган шаҳар” сифатида меъморий-тарихий ёдгорликларнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилди.
2002 йил

12 март – Вашингтонда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисидаги декларация имзоланди.
Ўзбекистон ва Япония ўртасида Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот имзоланди.
2003 йил

Мамлакатимизда буюк аллома Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллиги нишонланди.
2004 йил

Триполи шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов шахмат бўйича 17-жаҳон чемпиони унвонини олишга сазовор бўлди.
2005 йил

21 май – Ўзбекистон Комор ороллари билан дипломатик муносабат ўрнатди.
14 ноябрь – Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди.
2006 йил

Юртимизда илк бор “Олтин қалам” халқаро танлови ўтказилди. Унда республикамизнинг турли ҳудудларидан 136 нафар журналист 1669 та ижодий иш билан иштирок этди.
2007 йил

Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти – ICESCO Тошкентни Ислом маданиятининг пойтахти, деб эълон қилди.
25 август – Юртимизда Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги кенг нишонланди.
2008 йил

“Шашмақом мусиқаси” ЮНЕСКО томонидан “Инсониятининг номоддий маданий мероси дурдонаси” деб тан олинди.
2009 йил

Буюк олим ва мутафаккир Мирзо Улуғбек таваллудининг 615 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Астрономия институти ҳузурида Астрономия музейи очилди.
2010 йил

27 май – Гарварддаги халқаро Кичик сайёралар маркази ўзбекистонлик олимлар томонидан кашф қилинган кичик сайёра – “Самарқанд”ни 70135-сонли циркулярида қайд этди.
2011 йил

26 август – Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездининг илк қатнови амалга оширилди.
2012 йил

15 февраль – Тошкент шаҳрида Халқаро қуёш энергияси институти очилди.
12 август – Лондон шаҳрида бўлиб ўтган ХХХ ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар: эркин кураш бўйича Артур Таймазов олтин, Сослан Тигиев – бронза, бокс бўйича Аббос Атоев бронза, дзюдо бўйича Ришод Собиров бронза медалларини қўлга киритишди.
7 октябрь – Футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-16) мамлакатимиз тарихида илк бора Осиё чемпиони деган шарафли унвонни қўлга киритди.
2013 йил

30 апрель – Пойтахтимизда кимё фани бўйича ўтказилган 47-халқаро Менделеев олимпиадасида Ўзбекистон ёшлари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 8 та бронза медалини қўлга киритишди.
21 июнь – Бухоро халқаро аэропорти Москвадаги “Аэропорт” фуқаро авиацияси Халқаро ассоциацияси томонидан “МДҲ мамлакатлари орасида йилнинг энг яхши аэропорти” деб топилди.
2014 йил

Июль ойида ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов ўз жамоаси билан Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ-2014да тўртта ўйинда ҳакамлик қилди.
2015 йил

29 январь – Халқимизнинг миллий спорт тури – кураш 2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди.
2016 йил

5–21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида ҳамюртларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш, 7 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 21-ўринни банд этди. Шунингдек, Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё давлатлари орасида тўртинчи, МДҲ давлатлари орасида иккинчи, Марказий Осиё давлатлари ўртасида биринчи ўринни эгаллади.
2017 йил

Халқаро “World Happiness Report” ҳисоботида юртимиз “МДҲда энг бахтли мамлакат” дея эътироф этилди.
2018 йил

26 январь – Ўзбекистон Непал Федерал Демократик Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
15 март – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида илгари сурилган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Биринчи маслаҳат учрашуви Остона шаҳрида ўтказилди.
2019 йил

15 октябрь – Ўзбекистон Туркий Давлатлар Ташкилоти (ТДТ)нинг тўлақонли аъзосига айланди.
11 октябрь – Ўзбекистон Гренада билан дипломатик муносабат ўрнатди.
2020 йил

Қарши, Нукус, Термиз, Бухоро ва Навоий халқаро аэропортларида хорижий авиакомпаниялар учун “Очиқ осмон” режими жорий қилинди.
“Lonely Planet” халқаро нашри юртимизни Марказий Осиёда йилнинг 1-рақамли туристик йўналиши деб эълон қилди.
2021 йил

3 февраль – Ўзбекистон Сан-Марино Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
14 май – Ўзбекистон Доминика Ҳамдўстлиги ўлкаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
29 ноябрь – Ўзбекистон Панама Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
2022 йил

9 март – Ўзбекистон Авлиё Кристофер Федерацияси (Цент-Киц ва Невис) билан дипломатик муносабат ўрнатди.
10 май – Ўзбекистон Цент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабат ўрнатди.
13 июнь – Ўзбекистон Антигуа ва Барбуда билан дипломатик муносабат ўрнатди.
10 октябрь – Ўзбекистон Гаяна Кооператив Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг финал босқичида Ўзбекистон Голландия терма жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Ўзбекистон терма жамоаси 11 тур якунига кўра, 19 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб, мағлубиятга учрамаган ягона жамоа мақомини сақлаб қолди.
2023 йил

28 апрель – Ўзбекистон Сьерра-Леоне Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
15 июнь – Ўзбекистон Тринидад ва Тобаго республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
19 сентябрь – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йорк шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммитида иштирок этди.
16-20 октябрь – Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси муваффақиятли бўлиб ўтди. Унда 140 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. Сессиянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.
2024 йил

18 январь – Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабат ўрнатди.
5 март – Ўзбекистон Лихтенштейн Князлиги ва Белиз билан дипломатик муносабат ўрнатди.
14 март – Ўзбекистон Гамбия билан дипломатик муносабат ўрнатди.
2 май – Ўзбекистон Жибути Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
23 сентябрь – Ўзбекистон Кабо-Верде Республикаси ва Сейшел ороллари Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
24 сентябрь – Ўзбекистон Бурунди Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
26 сентябрь – Ўзбекистон Ботсвана Республикаси, Либерия Республикаси, Того Республикаси ва Багама ороллари ҳамдўстлиги билан дипломатик муносабат ўрнатди.
2025 йил

31 март – Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Хўжанддаги уч томонлама учрашув якунида давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги тарихий шартномани имзоладилар. Уч мамлакат чегаралари туташган ҳудудда “Дўстлик” стелласи тантанали равишда очилди.
5-9 апрель – Тошкент шаҳрида Халқаро парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей сессияси ўтказилди. Анжуманда дунёнинг 180 та мамлакатидан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этди.
19 май – Термиз шаҳрида “Тинчлик, дўстлик ва фаровонликнинг умумий маконини барпо этиш” мавзусида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича “Термиз мулоқоти”нинг биринчи йиғилиши ўтказилди. Форум Марказий ва Жанубий Осиё, Европа, МДҲ, Америка, Яқин Шарқдан 200 га яқин иштирокчиларни жамлади.
30 октябрь - 13 ноябрь – Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилди. Мазкур тадбир 40 йилдан сўнг биринчи марта Париждаги анъанавий штаб-квартирасидан ташқарида ўтказилиши билан аҳамиятли бўлди. Сессиянинг Самарқандда ўтказилиши ЮНЕСКОнинг 80 йиллигига тўғри келди. Анжуманда ЮНEСКО котибиятидан 400 киши ва ташкилотга аъзо барча 194 та давлатдан 6 мингга яқин делегатлар иштирок этди.
2026 йил

22 январь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Швейцариянинг Давос шаҳрида Тинчлик кенгаши низомини имзолаш маросимида иштирок этди ва юртимиз расман мазкур кенгашга қўшилди.
27 март – Ўзбекистон Лесото Қироллиги билан дипломатик муносабат ўрнатди.
19 апрель – Ўзбекистон Руанда билан дипломатик муносабат ўрнатди.
24 апрель – Ўзбекистон Гвинея-Бисау Республикаси билан дипломатик муносабат ўрнатди.
23 август – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев мамлакатларимиз ўртасида Абадий дўстлик тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган 48-сессиясида “Тошкент модернизм меъморчилиги. Марказий Осиёда замонавийлик ва анъаналар” миллий номинацияси ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди. Шу билан Тошкентнинг ХХ аср иккинчи ярмига оид 10 та ноёб меъморий иншооти халқаро миқёсда эътироф этилди.
Ўткир АЛИМОВ, ЎзА