2023 йилнинг 30 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.

Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида “Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши муносабати билан “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.

 Метрология хизматларини кўрсатиш соҳасига хусусий секторни кенг жалб этиш ҳамда давлат ташкилотлари билан бир қаторда унинг ушбу соҳада фаол иштирок этиши учун кўпроқ имкониятлар бериш зарурати мавжуд.

Қонун билан ўлчаш воситаларини қиёслаш хизматлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланмайдиган юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан кўрсатилишини, ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланишини, шунингдек, метрология текшируви ҳамда давлат метрология назорати функцияларининг ажратилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, аккредитация қилинган ҳолда ўлчаш воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш, қиёслаш ва калибрлаш ишларини бажариш махсус ваколатли давлат органи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмаларининг ваколатлари доирасидан чиқарилмоқда.

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг метрология хизматлари ҳамда юридик шахсларнинг метрология хизматлари ваколатлари ажратилмоқда.

Ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати махсус ваколатли давлат органининг Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва ушбу ўлчаш воситалари қўлланиладиган соҳадаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишилган таклифлари асосида Ҳукумат томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда. 

Шу билан бирга ўлчаш натижалари давлат аҳамиятига эга бўлган ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхатига киритилмаган ўлчаш воситаларини қиёслаш юридик шахсларнинг метрология хизматлари томонидан амалга оширилиши мумкинлиги белгиланмоқда.

Сенаторлар томонидан қонун муҳокамаси жараёнида ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш метрология хизматини кўрсатиш бозорида рақобат муҳитини яратишга хизмат қилиши, шунингдек, давлат метрология хизмати улуши камайтирилиши ҳисобига миллий метрология институтининг фаолият шакли халқаро талабларга мувофиқ босқичма-босқич илмий-амалий ишларни ривожлантиришга ва метрология соҳасига инновацияларни кенг жорий этишга имкон бериши қайд этилди.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Маълумки, мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, бу борада конституциявий-ҳуқуқий, қонунчилик, институционал ва амалий кафолатларни мустаҳкамлашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Айниқса, оилалар мустаҳкамлигини, уларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жамият фаровонлигини юксалтиришга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Бироқ сўнгги пайтларда мамлакатимизда фақатгина диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳлар сони ва бунинг ортидан кўп хотинлик ҳолатлари ортиб бормоқда. Шунингдек, реклама, кўнгилочар ва таҳлилий материаллар орқали кўп хотинлик ва унинг “афзалликлари”ни тарғиб қилиш авж олмоқда. Бунинг оқибатида қонуний никоҳсиз туғилган болалар сони ҳам ошган. 

Республика бўйича 2020 йилда 16 564 та ҳолатда туғилган чақалоқлар ёлғиз она аризаси асосида рўйхатдан ўтказилган бўлса, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 18 955 тани ташкил этган.

Конституциямизга асосан унда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлар фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкинлиги назарда тутилган.

Шу боис мутасадди идоралар томонидан Ўзбекистон халқининг кўп асрлик тарихи ва маданий анъаналарини инобатга олган ҳолда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилди. 

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш орқали миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларни бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, қонун билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, “Хавфсиз шаҳар” концепцияси доирасида жорий этилган ахборот дастурларининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бунда, жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлар ҳам инобатга олинмоқда. 

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши жамиятда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик янада мустаҳкамланишига, дунёвий қадриятлар сақланиб қолинишига ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда замонавий қуролланган ва қудратли армияни шакллантириш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимининг ҳарбий хизматчилари ва ходимларини қўллаб-қувватлаш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга ҳарбий соҳадаги давлат дастурларининг амалга оширилишини ўз вақтида ва самарали ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш тизимидаги коррупциявий хавф-хатарларнинг, шу жумладан, Давлат бюджети маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолларининг барвақт олдини олиш, шунингдек қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни янада кучайтириш талаб этмоқда. 

Шу боисдан мазкур қонун билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига Қуролли Кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан ҳарбий прокуратура органларининг назорати кучайтирилишини, шунингдек, ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ундан бўшатиш тартиби ҳамда уларга ҳарбий унвонлар бериш тартиби белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда. 

Бош прокурор, Ҳарбий прокурор, Транспорт прокурори Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек, туманлар, шаҳарлар прокурорлари лавозимига йигирма беш ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланиши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Ҳарбий прокурор, Транспорт прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари тегишинча туманлар, шаҳарлар прокуратураларининг ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиши, қонунларга, Бош прокурор буйруқларига асосан ва уларни ижро этиш мақсадида ўзига бўйсунувчи ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар, фармойишлар чиқариш ваколатлари қонуний жиҳатдан белгилаб қўйилмоқда. 

Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун қабул қилиниши прокуратура органларининг масъулиятини янада ошириш билан бирга, иш самарадорлигини ҳам яхшилаш, қонунчилик билан юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилиши, натижада фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишига хизмат қилади.

Мажлисда савол-жавоб ва муҳокамадан сўнг ушбу қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

Сенатнинг қирқ бешинчи мажлисида “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизими шакллантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан кўриб чиқилди.

Маълумки, «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга асосан, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизими жорий этилди. 

Ўз навбатида, маъмурий ислоҳотлар доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органларининг «давлат қўмитаси» шакли бекор қилиниб, амалда фаолият юритаётган давлат қўмиталари негизида вазирликлар ташкил этилди ёки қўмита, агентлик ёхуд инспекция шаклида қайта ташкил этилиб, тегишли вазирликларнинг ташкилий бўйсунувига ўтказилди. 

Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси қонунларига “Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари” деган тушунча Ўзбекистон Республикаси қонунчилигидан чиқариб ташланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу ўзгаришлар Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи амалга оширилишини таъминлашга, шунингдек, профессионал бошқарув принципларига асосланган ва натижага йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимини шакллантиришга хизмат қилади. 

Шунингдек, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди. 

Юқоридаги Қонуннинг 5-моддага асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига бюджетдан ажратиладиган маблағлардан, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида, ўтказилган танловлар (тендерлар) ва олинган товарларнинг етказиб берилиши ҳақида, вазирликлар ва идораларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилиши тўғрисида, шунингдек, харажатлар иқтисодий таснифининг моддалари кесимида маблағларнинг сарфланиши ҳақида вазирликлар, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириладиган ахборот киритилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 8-моддасига мувофиқ Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида  сенаторлар берган овозларга мувофиқ Бекзод Абдувалиевич Нариманов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига сайланди. 

Бу борада Сенат қарори қабул қилинди. 

Ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 9 та масала, шу жумладан, 7 та қонун муҳокама қилинди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлиси якунланди.

Ўзбекистон Республикаси

 Олий Мажлиси Сенати

Ахборот хизмати

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қирқ бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ