21 декабрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.

Ялпи мажлиснинг учинчи иш куни сенаторлар томонидан дастлаб  “Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда корпоратив муносабатларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, юридик шахсларнинг ўз аҳамиятини йўқотган айрим ташкилий-ҳуқуқий шаклларини тугатиш ва корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, корпоратив муносабатлар ва юридик шахсларни бошқариш жараёнини такомиллаштириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга янги турдаги институтларни жорий этиш ва уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш, шунингдек, юридик шахсларнинг эскирган ёки кам аҳамиятли ёхуд ўз аҳамиятини йўқотган ташкилий-ҳуқуқий шаклларини бекор қилиш зарурати юзага келган. 

Муҳокама қилинган қонун билан унитар корхона ва қўшимча масъулиятли жамият шаклларини тугатиш, масъулияти чекланган жамиятларнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабини бекор қилиш ҳамда корпоратив шартнома, консорциум ва консорциум шартномаси каби институтларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, хўжалик жамиятлари кузатув кенгашларининг акциялар, корпоратив облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларини ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор этиш талаби киритилмоқда.

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, шунингдек, қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширишга доир лицензия берилганлигига тааллуқли ахборотни эълон қилиш белгиланмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун хўжалик жамиятларининг фаолиятини ва уларни бошқаришни соддалаштириш, корпоратив муносабатларни такомиллаштириш, хўжалик жамиятларининг акциядорлари ва иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янада ишончли воситаларини жорий этиш, амалиётда ўз аҳамиятини йўқотган қатор тартиб-таомиллар ҳамда талабларни бекор қилиш орқали корпоратив муносабатлардаги бюрократиянинг олдини олишга хизмат қилади.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сўнгра “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда шаҳарсозлик соҳасини такомиллаштириш ва объектларнинг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда.

Сўнгги 3 йилда 100 мингга яқин объектлар қурилиши устидан Қурилиш инспекцияси томонидан давлат назорати ўрнатилган. 

Шунга қарамай айрим қурувчилар томонидан белгиланган нормаларга амал қилмаслик ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Жумладан, 2022 йилда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ 6 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлса, 2023 йилда бу рақам қарийб 8 мингтани ташкил қилган. 2024 йилнинг фақатгина 11 ойида эса бу кўрсаткич қарийб 9 мингтани ташкил этган.

Аниқланган сифатсиз қурилиш-монтаж ишлари бўйича 4 мингдан зиёд объектда қурилиш ишлари тўхтатилиб, уч йил мобайнида 1,5 мингга яқин буздириш ишлари амалга оширилган. 

Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан ноқонуний қурилишни амалга ошириш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2022-2024 йилнинг ўтган даврида 13 мингдан ортиқ объектда давлат рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш ишлари бошлаб  юборилган. 

Бу каби камчиликларга турли ташкилий ҳамда ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлиги ҳам сабаб бўлмоқда.

Хусусан, рухсатсиз қурилишни амалга ошириш, бош режага, объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига риоя қилмасликни ҳамда кўп квартирали уйларни ўзбошимчалик билан ертўла ва биринчи қаватини бузиш ёки реконструкция қилганлик учун белгиланган маъмурий жарималар таъсирчанлигининг пастлигини мисол сифатида келтириб ўтиш мумкин.

Ҳатто қонунчиликда лойиҳачи томонидан бериладиган кўрсатмаларни бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмаган. 

Бу эса Қурилиш инспекцияси ва лойиҳачиларнинг кўрсатмалари буюртмачи томонидан бажарилмаслигига сабаб бўлмоқда.

Кўп квартирали уйларнинг ертўла ва биринчи қавати таянч қисмини ўзбошимчалик билан бузиш ёки реконструкция қилиб, нотурар объектга айлантириш ҳолатлари ортиб бормоқда. 

Сўнгги йилларда хорижий мамлакатларда, хусусан,  Туркия, Марокаш ва Сурияда содир бўлган кучли зилзилалар оқибатида юзага келган турли хил талафотлар мамлакатимизда сейсмик хавфсизликни таъминлаш, бино 
ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга қаратилган бир қатор манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни талаб этмоқда.

Айниқса, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш борасида аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни ва илмий тадқиқотларни доимий амалга ошириб бориш долзарб аҳамият касб этади.

Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунига қурилишлар сифатини ошириш, бинолар ва иншоотлар қонунга хилоф равишда қурилишининг олдини олиш ҳамда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга оид тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Жумладан, Жиноят кодекснинг 2293-моддасига қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланишга доир рухсатнома бериш ҳамда уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларини бузганлик, объектларни қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияларининг рухсатномасиз қурганлик, кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартирганлик ва (ёки) реконструкция қилганлик учун шундай ҳаракатларга маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса жиноий жавобгарлик юзага келишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши одам ўлими ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, бу учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланиши назарда тутилмоқда.

Кўп квартирали уйлардаги таянч конструкцияларни қонунчиликни ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ва (ёки) реконструкция қилиш билан боғлиқ жиноятни биринчи марта содир этган ҳамда амалга оширилган ўзгартириш ёки бузилишларни, шунингдек, уларнинг оқибатларини ихтиёрий равишда бартараф этган шахс жавобгарликдан озод этилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, шаҳарсозликка оид қонунчилик талабларини бузганлик учун белгиланган жарима жазолари кучайтирилмоқда.

Шу билан бирга, навбатдаги ялпи мажлисда “Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам барчанинг диққат марказида бўлди.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдосига қарши курашиш, ундан жабрланган шахсларни ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.

Натижада одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги ишлар тизимлаштирилиб, ушбу жиноятдан жабрланганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали одам савдоси жиноятини содир этганлик учун жазо чораси кучайтирилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Бундан ташқари, муҳокама давомида қонун билан одам савдоси жиноятини ҳомиладор аёлга нисбатан содир этган шахсларга оғирроқ жазо чораларини белгиловчи ўзгартиришларни киритиш таклиф этилаётганлиги қайд этилди.

Сенаторлар томонидан мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олишга, уларга қарши самарали курашишга, бундай қилмишлар учун мутаносиб жазо чоралари белгиланишига, қолаверса, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилиши қайд этилди. 

Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди. 

Қонун cуғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган. 

Амалдаги қонунчиликда суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш органи судларда кўриладиган мажбурий суғурта операциялари билан боғлиқ ишлар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинган.

Бироқ бу имтиёзлар истеъмолчилар учун, яъни суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) учун белгиланмаганлиги уларни суғурта фаолиятига бўлган ишончини пасайишига олиб келмоқда.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Суғурта бозорини ривожлантириш департаментига фақатгина 2023 йилда мажбурий суғурта турлари бўйича суғурта компанияларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, қарийб 2 минг мурожаатлар келиб тушган. 

Ушбу мурожаатларнинг 1 600 дан ортиғи транспорт воситалари эгалари томонидан ёзилган. Мурожаатда фуқаролар транспорт воситалари мажбурий суғурталанган бўлса-да, суғурта пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норозилик билдирган.

Фуқаролар томонидан киритилган даъво аризалари судлар томонидан қаноатлантирилмаса, улар ўз ҳисобидан давлат божини тўламоқда. Натижада ушбу фуқаро молиявий қийин ҳолатга тушишини ўйлаб, аксарият ҳолатларда судларга даъво аризасини киритмай келмоқда. 

Муҳокама қилинган қонун билан фуқаролик ва иқтисодий судларда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) – мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилиши белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, қонун билан маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгарганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда уларни қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмаслиги тўғрисида норма ҳам белгилаб қўйилмоқда.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий чораларини кучайтиришга, уларнинг фаолиятида ортиқча харажатларнинг олдини олишга, шунингдек, cуғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди.

Қатор қонунларнинг ўз аҳамиятини йўқотган ва эскирган айрим нормалари қайта кўриб чиқилмоқда, шунингдек, баъзи нормаларни амалга ошириш механизмлари белгиланмоқда.

Хусусан, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқариш санаси кўрсатилиши керак бўлган товарнинг ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилиши шартлиги белгиланмоқда.

“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонунда баҳолаш ташкилотларидан устав фондига бўлган талаб чиқариб ташланмоқда.

“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун билан жисмоний шахслар учун инвестиция буюртманомасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши мажбурияти бекор қилинмоқда.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга ногиронлиги бўлган шахсларда тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда уларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шу билан бирга, “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунга қўшимча киритилаётган бўлиб, унга кўра кичик саноат зоналари, ёшлар саноат зоналари ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 

Сенаторларнинг фикрича, мазкур қонун қонун ҳужжатларидаги ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмлари бартараф этилишига, улардаги нормаларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилишига хизмат қилади. 

Муҳокамадан сўнг қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Бундан ташқари, ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда хизматлар кўрсатиш соҳасига хусусий секторни жалб қилиш, бу борада тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, карантин остидаги маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишда қўшимча қулайликлар яратиш, маҳсулотнинг фумигацияси (зарарсизлантирилиши) бўйича тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, ушбу фаолиятни амалга оширишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш зарурати юзага келмоқда.

Муҳокама қилинган қонун билан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ўсимликлар карантини соҳасидаги ваколатлари кенгайтирилмоқда.

Хусусан, экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларнинг фумигацияси фаолиятини лицензиялаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ваколатига киритилмоқда.

Қонунда минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларнинг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни ҳамда Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиладиган карантин остидаги маҳсулотнинг фумигацияси бўйича фаолиятни лицензиялаганлик учун давлат божи миқдори белгиланмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) тадбирларини хусусий секторга ўтказиш орқали ушбу фаолиятнинг самарадорлигини оширади. 

Шу билан бирга, экспорт қилинадиган карантин остидаги маҳсулотларни зарарсизлантириш (фумигация) фаолиятида рақобат муҳитини шакллантириш ва хусусий сектор талабига мос хизмат кўрсатиш имкониятларини яратади. 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сенатнинг иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланишда айрим турдаги ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлашга оид тақиқ белгиланган. 

Шу билан бирга, жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг рўйхати тасдиқланган. 

Мазкур рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни фуқаролар томонидан ноқонуний сақлаб келиниши учун қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгиланмаганлиги натижасида ёввойи ҳайвонларни сақлаш билан боғлиқ қоидаларни қўпол тарздa бузиш ҳолатлари учраётганлиги таъкидланди. Жумладан, 2022–2024 йилларда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф солувчи 6 та ҳолат қайд этилган. 

Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаганлик ва одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етказганлик учун жавобгарлик белгилашни, шунингдек, ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Хусусан, Кодекс янги 921-модда билан тўлдирилмоқда. Унга кўра, ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаганлик учун ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланмоқда.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, бундай ҳолатда жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ҳайвонларни сақлаш қоидаларини бузиш, худди шунингдек, мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш ва сақлаш чораларини кўрмаслик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш назарда тутилмоқда.

Агар шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланмоқда.

Сенаторлар таъкидлаганидек, мазкур қонун сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларнинг қонунга хилоф равишда сақланишининг олдини олишга, уй ҳайвонларини сақлаш тартибида назарда тутилган талабларга риоя этилишига ҳамда аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 14 та масала, шу жумладан, 13 та қонун кўриб чиқилди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси якунланди.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати

Ахборот хизмати

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ