Инсон боласида киндик қони тўкилажак замин – Ватан билан Ота-Онани танлаш ихтиёри бўлмайди. Ватан, Ота-Онани қандай бўлса, шундайлигича қабул қиламиз, севамиз ва ардоқлаймиз.

Дунё сиёсий харитасида Ўзбекистон аталмиш давлатнинг борлиги, кун сайин ривожланиб, тараққий этиб бораётгани чинакам бахт, мўъжиза. Геграфиядан хабардор ўқувчи яхши биладики, савдо-сотиқ, ҳар томонлама иқтисодий алоқалар учун энг арзон ва қулай йўл, бу – сув йўли. Ўзбекистон ўз жойлашувига кўра анча ичкарига жойлашган давлат. Ундан очиқ денгиз ёки уммонга чиқиш учун камида дунёнинг иккита мамлакати ҳудудини кесиб ўтишга тўғри келади. 

Бундай геосиёсий вазият бир қатор давлатлар учун ўзига хос иқтисодий ва инфратузилмавий қийинчиликлар туғдираётгани турган гап.

Хўш, бу муаммонинг ечими борми?

Куни кеча, аниқроғи, 2025 йилининг 5 август куни Туркманистоннинг Каспий денгизи бўйидаги Аваза мажмуасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди ва эътиборли чиқиш қилди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсатимиз концепциясига мос, илғор таклиф ва ташаббусларга бой нутқидан дунёда бизга ўхшаш жами 32 та мамлакат, шу жумладан, Европада 2 та, Африкада 16 та, Жанубий Америкада 2 та, Осиё қитъасида 12 давлат денгиз ва уммондан узоқда эканлиги ҳақида керакли маълумотларни олдик. 

Президентимизнинг Конференцияда сўзлаган нутқи кенг жамоатчилик ва БМТ томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. 

Халқаро эксперт ва мутахассислар Ўзбекистон Президенти ташаббусларини юқори баҳолаганини алоҳида эътироф этмоқчиман. 

Дарҳақиқат, геосиёсий нуқтаи назардан қараганда, астойдил ҳаракат қилинса, ҳар қачон муаммоларга ечим топилади. Бу айнан, муҳтарам Президентимиз олиб бораётган прагматик ташқи сиёсатнинг негизини ва мақсадини ташкил этади, десак адашмаган бўламиз. Ҳали ҳануз ёдимда, кўп йиллар бурун юртбошимиз: “Агар кутиб ўтирсак, бизни олдимиздаги муаммоларни биров четдан келиб ҳал этиб бермайди. Шу боис биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб, олий мақсад сари интилишимиз зарур” дегандилар. Туркманистонда бўлиб ўтган ушбу Конференцияда биз давлатимиз раҳбарининг нафақат мамлакатимиз, қолаверса, минтақа ва дунё миқёсида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш йўлидаги жонбозликларига гувоҳ бўлдик.

Тан олиш керак, Ўзбекистон учун денгизга чиқишнинг ўзи бўлмайди. Бу арзон бўлмаган ноқулай ва мураккаб жараён. Аммо шу билан бирга Ўзбекистоннинг Марказий Осиёнинг қоқ юрагидаги жойлашганини ҳам инобатга олиш зарур. Бу дегани, катта мамлакатлар ва минтақалар  ўртасида иқтисодий, маданий, ижтимоий, савдо ва бошқа ресурслар аламишинуви айнан бизнинг ҳудудга ҳам боғлиқлигини, фойдали транспорт-логистик таъсиримиз борлигини инкор этиб бўлмайди.

Шу маънода мамлакатимиз раҳбари мезбон Туркманистон давлати томонига алоҳида миннатдорчилик билдириб, ушбу форумнинг Туркманистон ташаббуси билан БМТ томонидан эълон қилинган Халқаро тинчлик ва ишонч йилида, Каспий денгизи соҳилидаги гўзал Аваза шаҳрида ўтказилаётгани рамзий маънога эга, деб бежизга айтмади. Шу билан бирга, мазкур анжуман ишида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жанобларини денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатларнинг муаммоларини устувор халқаро масала сифатида илгари суришга шахсан эътибор кўрсатгани ҳам алоҳида таъкидланди.

Дарҳақиқат, Конференция муҳокамасидаги масалалар ҳаётий муҳим аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистон денгиз коммуникацияларига фақат бир неча давлатлар ҳудуди орқали чиқиши мумкинлиги, қолаверса, деярли уч минг километр масофада жойлашган портлардан географик олислик бир қатор объектив муаммоларни вужудга келтираётгани очиқ ўртага ташланди. 

Булар – юқори тарифлар, транспорт йўлаклари ва инфратузилмаларнинг ўтказиш имконияти чеклангани, шунингдек, бошқа давлатларнинг божхона-транзит сиёсатига боғлиқликда намоён бўлаётгани айтилди.

Ушбу фикрга яққол далил сифатида Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, транспорт харажатларининг катталиги ва транзит тизимининг беқарорлиги туфайли Марказий Осиё минтақаси ҳар йили ялпи ички маҳсулотнинг икки фоизигача йўқотиши, логистика харажатлари маҳсулотлар умумий нархида 60 фоизгача етгани айтилди. Бу кўрсаткич жаҳондаги ўртача кўрсаткичлардан бир неча баробар юқорилигига урғу берилди. Ишончли янги транзит йўлаклари ва логистика инфратузилмаси Марказий Осиёда барқарор тараққиётнинг муҳим омили бўлади.

Президентимиз ўз нутқида анъанавий тарзда нафақат мамлакатимиз, балки барча учун манфаатли бўлган қатор таклиф-ташаббусларни илгари сурди. Бунда “Бугун бизни бирлаштирган кун тартиби фундаментал масала – адолат масаласига дахлдордир. Бу – денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлашдир” деб аниқ позициямизни билдирди. Бунинг учун  учта принципиал шартни бажариш: 

биринчиси – барқарор ривожланиш асоси сифатида инфратузилмани модернизация қилиш, 

иккинчиси – транзит  муаммоларини бартараф этиш мақсадида ўзаро боғлиқликни кучайтириш, 

учинчиси – глобал тенг ҳуқуқлиликнинг муҳим элементи бўлган ривожланиш ҳуқуқини таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Ушбу нуфузли конференцияда Ўзбекистон етакчиси умумий таҳдид ва муаммоларни енгиб ўтиш бўйича аниқ, амалий ва институционал жиҳатдан таъминланган қарорлар ўта муҳимлигини айтиб, Ўзбекистоннинг қуйидаги таклифларини илгари сурди:

Биринчидан, халқаро транспорт йўлаклари ва инфратузилмасини жадал ривожлантириш учун ҳаракатларни мувофиқлаштириш. Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўлини қуриш лойиҳасини тайёрлаш ва амалга оширишни тезлаштириш. Уни истиқболли йўлак, яъни қурилаётган Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўл магистрали билан боғлаш таъкидланди.

Иккинчидан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатлар учун Транзит кафолатлари тўғрисидаги глобал битимни ишлаб чиқишни таклиф этилди.

Учинчидан, йирик инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун мослашувчан инвестиция воситаларига бўлган талабдан келиб чиқиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатларнинг логистика интеграциясига кўмаклашиш жамғармасини таъсис этишни таклиф этилди.

Тўртинчидан, денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган мамлакатларнинг Заифлик глобал индексини ишлаб чиқиш ташаббуси илгари сурилди.

Бешинчидан, Ўзбекистонда агротармоқни ривожлантириш учун Инновацион хабни яратиш бўйича таклифи ўртага ташланди. Ушбу  хаб мослашувчан агротехнологияларни татбиқ этиш, сувни тежаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид инновацион лойиҳаларни илгари суриш, ўзаро билим ва тажриба алмашишга хизмат қилишини билдирди.

Олтинчидан, умумий таҳдидларни биргаликда бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишга мамлакатларимиз етакчи экспертлари ва “ақл марказлари”ни фаол жалб этиш муҳимлиги, мунтазам равишда бу борада халқаро анжуман ва давра суҳбатлари ўтказишни таклиф қилинди.

Айтиш керакки, энг олий даражада ташкил этилган форумда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, қатор хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар раҳбарлари билан денгизга чиқиш имконияти йўқ ривожланаётган давлатлар (LLDC) учун навбатдаги ўн йилликни қамраб олувчи янги стратегия – Ҳаракатлар дастури қабул қилиниши кутилаётган бир паллада Ўзбекистонинг таклифлари ҳар томонлама жуда илиқ кутиб олинди. Бу анъанавий Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда янги қадам бўлади.

Мухтасар қилиб айтганда, Президентимизнинг мазкур анжумандаги иштироки Ўзбекистоннинг очиқ ва прагматик сиёсатини яна бир бор намоён қилди. Иккинчи томондан Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги тузилмаларда собитқадамлик билан амалга ошираётган проактив сиёсатини кўрсатиб, минтақа ва глобал миқёсда тинчлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун замонавий механизмларни яратиш бўйича реал таклифлар илгари сурилгани юқори баҳоланди. Буларнинг ташқи сиёсатда халқимиз манфаати ҳамиша устувор эканлигини кўрсатади. 

Акмал РАХМАНОВ, 

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси, юридик фанлари номзоди.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон раҳбарининг очиқ ва прагматик сиёсати халқаро майдонда тенг ва адолатли муносабатларни шаклланишига хизмат қилмоқда