Токиога ташрифнинг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Акасака саройида Япония Бош вазири номидан Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари шарафига ўтказилган расмий қабул маросимида иштирок этди.
Ўзбекистон етакчисини Япония Бош вазири Санаэ Такаичи кутиб олди.
Тадбирда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Давлатимиз раҳбарининг Япония ҳукумати раҳбари билан музокаралари ҳамда "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммити доирасидаги асосий тадбирлар эртага, 20 декабрь куни бўлиб ўтади.








