Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Абу-Даби шаҳрига ташрифи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди.

Кўп қиррали ҳамкорлик ва устувор йўналишлардаги амалий шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Бугун Ўзбекистон-БАА муносабатларини стратегик шериклик даражасига олиб чиққан олий даражадаги тарихий музокаралар якунлари мамнуният билан қайд этилди.

Куни кеча Бирлашган Араб Амирликларининг етакчи компания ва холдинглари раҳбарлари билан эришилган келишувлар тўлиқ амалга оширилиши қўллаб-қувватланди.

Учрашувда ўзаро савдо ва инвестициялар ҳажмини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Уй-жой ва транспорт инфратузилмаси, энергетика, тоғ-кон саноати, шаҳарсозлик, рақамлаштириш ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.

Сунъий интеллект борасида, шу жумладан соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди.

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти БАА Вице-президенти билан кўп қиррали шерикликни янада кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирларни муҳокама қилди