Ўзбекистон нотариат тизими яна бир бор эътироф этилди
Жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари Москва шаҳрида Россия Федерациясида нотариат ташкил топганлигининг 160 йиллигига бағишланган халқаро анжуман ўтказилди. Унда МДҲ га аъзо давлатлар нотариат вакиллари, шу жумладан Ўзбекистон Нотариал палатаси делегацияси ҳам иштирок этди.
Мазкур анжуманда нотариатнинг изчил ривожланиши, унинг ҳуқуқий тизимдаги мустаҳкам ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз борди.

Ушбу нуфузли тадбирда Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров “Ўзбекистоннинг замонавий нотариати – рақамлаштириш ва ислоҳотлар” мавзусида маъруза қилди. Маърузада ўзбек нотариатида инқилобий ислоҳотларга мамлакат раҳбарининг шахсан бош-қош бўлаётгани, кейинги 6 йилда қабул қилинган фарор, Фармонларнинг соҳани буткул ўзгартирганлиги, нотариат қонунчилигига киритилган ўзгартишлар туфайли аҳолига яратилган қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Мустақил давлат ҳамдўстлигига аъзо давлатлар нотариал тизимлари ўртасида шаклланган кўп йиллик самарали ҳамкорлик алоқаларини алоҳида таъкидланди.

Иштирокчилар Ўзбекистон нотариат тизими такомиллашиб бораётганлиги, кўп жабҳада бошқа давлатлар нотариат тизимларига ибрат бўлаётганлигини эътироф этдилар.
Ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйишда ҳамда нотариат тизимлари ривожланишида кўрсатган хизматлари учун Дилшод Ашуров Россия Федерал Нотариал палатасининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.
ЎзА