“Ўзбекипаксаноат” уюшмасида Хитойнинг Халқаро иқтисодий ва технологик ҳамкорлик маркази делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда ипакчилик саноатини ривожлантириш ва икки томонлама ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, мамлакатимиз Халқаро ипак тармоғига аъзо бўлди.

Мулоқотда қайд этилганидек, эндиликда аъзолик мамлакатимиз пиллачилик тармоғига қатор имкониятларни яратади. Жумладан, замонавий технологиялар ва илмий лойиҳаларни жорий этиш, жаҳон бозорига чиқиш, халқаро ярмарка ва инвестиция форумларида иштирок этиш, ўзбек ипакчилик маданиятини кенг тарғиб қилиш ҳамда глобал ахборот ва таҳлилий ресурслардан фойдаланиш каби имкониятларни беради.

Шунингдек, ушбу қадам Ўзбекистоннинг ипакчилик соҳасида халқаро нуфузини ошириш ва тармоқни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Гулноза Бобоева, ЎзА