Ўзбекистон – Эрон муносабатларида узоқ йиллар турғунлик ҳукм сурди. Сўнгги йилларда ўзаро товар айланмаси икки баробарга кўпайди. Буни Фарғона вилояти мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу йил 9 ойнинг ўзида Эронга Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган 31,3 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, 3,4 млн долларлиги импорт қилинган.

Икки мамлакат энди нафақат иқтисодий, балки маданият соҳасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйди. Масалан, Фарғона вилояти қўғирчоқ театри 1-7 ноябрь кунлари Эрон Ислом Республикасининг Ҳамадон шаҳрида бўлиб ўтган 29-Халқаро болалар ва ўсмирлар театр фестивалида катнашди. Унда 20 дан ортиқ иштирок этган хорижий давлатлар қаторида вилоят қўғирчоқ театрининг Сергей Сэдухин асари асосида саҳналаштирилган “Мусиқали чойхона” спектакли “Энг яхши хорижий спектакль” номинациясида ғолиб бўлиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Эрон: маданий алоқалар мустаҳкамланмоқда