Ўзбекистон аҳолиси ёш ва меҳнат салоҳияти юқори мамлакат сифатида шаклланмоқда (+видео)
Аҳолининг ёш таркиби Ўзбекистонда меҳнат бозори, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларни режалаштириш учун муҳим демографик асос ҳисобланади.
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, мамлакат аҳолисининг медиан ёши 30,0 ёшни ташкил этди. Энг йирик ёш гуруҳи 31–59 ёшдагилар бўлиб, улар сони 13,2 млн нафарга етди.
Болалар ва ёшлар улуши ҳам юқори. 0–4 ёшдагилар 4,37 млн, 5–13 ёшдагилар 6,12 млн, 14–30 ёшдагилар 9,64 млн нафарни ташкил қилди.
Меҳнат ёши бўйича таркибда аҳолининг 56,4 фоизи меҳнат ёшида, 32,0 фоизи меҳнат ёшидан кичик, 11,6 фоизи меҳнат ёшидан юқори гуруҳга тўғри келади.
Аёллар орасида меҳнат ёшидан юқори аҳоли улуши 14,8 фоиз бўлиб, бу ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш сиёсатини режалаштиришда муҳим кўрсаткич ҳисобланади
Батафсил: <iframe width="1335" height="751" src="https://www.youtube.com/embed/s8PFC2fKB6k" title="O‘zbekiston aholisi yosh va mehnat salohiyati yuqori mamlakat sifatida shakllanmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА